Кеча "Андижон" навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Соғлом авлод” стадионида кечган баҳсда Азамат Абдураимов шогирдлари “Қўқон-1912” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар ҳисобни очишди. Асқар Жадигеров жарима зарбасини аниқ бажариб меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин иккала жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Айтиш керакки, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз қўлига олишди. Нитажада Краев ва Жўрабоев қўқонликлар дарвозасини ишғол этиб ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.
“АНДИЖОН” – “ҚЎҚОН-1912” – 3:0 (1:0)
Ҳакам: Т.Тўхтасинов.
“Андижон”: С.Смородин, Д.Маҳмудов, Д.Турсунов, А.Азизов, Ф.Ҳасанбоев, Б.Ғозиев, А.Тўхтасинов, Б.Абдураҳимов, А.Абдуқодиров, А.Жадигеров, Л.Солиев.
Захирадан майдонга тушганлар: А.Турсунбоев, И.Ибрагимов, Ғ.Комилов, А.Жўрабоев, Д.Краев, Д.Усмонов, А.Қаюмов, А.Раҳмонов, У.Норқобилов, Т.Маҳмудов.
“Қўқон-1912”: А.Бакланов, Ж.Ёқубов, Х.Узоқбоев, А.Критинин, М.Низомиддинов, Р.Мелибоев, Б.Акрамов, Л.Сафоев, Р.Абдуҳамидов, А.Тўхтабоев, А.Раимжонов.
Захирадан майдонга тушганлар: О.Абдуғаниев, Н.Камолов, Д.Ёрбеков, О.Ҳайдаров, А.Мадалиев.
Голлар: А.Жадигеров, Д.Краев, А.Жўрабоев.