Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

"Реал" Алонсони минимал товон пули эвазига истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Мутахассис Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилган эди.

COPE'га маълум бўлишича, шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун "Реал" Алонсога уч йиллик шартнома учун эмас, фақат жорий мавсум охиригача маош тўлайди. Манбага кўра, мураббийнинг шартномасида махсус банд бўлиб, унга кўра, агар у биринчи иш йилида ишдан бўшатилса, бир мавсум учун пул олади. 

19-турдан сўнг "Реал" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 45 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Қаймоқранглилар"нинг пешқадам "Барселона"дан ортда қолиши тўрт очкони ташкил этмоқда.

Киритилди: 15:24, 13.01.2026.
Ўқилди: 1811 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.