Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

“Ал-Иттиҳод” президенти: “Мен чек бераман, Месси унга исталган суммани ёзиши мумкин”

Баҳо:
+ | -2

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби президенти Анмар Ал-Ҳаилий футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири Лионель Месси билан шартнома имзолашга тайёрлигини очиқ айтди.

“Агар Месси ‘Ал-Иттиҳод’ билан шартнома имзолашни истаса, мен унга чек бераман. Лео унга исталган суммани ёзиши мумкин. Шунингдек, биз у билан ҳар қандай муддатли, ҳатто умрини охирига қадар амал қиладиган битим имзолашга ҳам тайёрмиз. Мен учун Мессининг ‘Ал-Иттиҳод’ либосини кийиши пулдан устун туради. Агар у жамоамиз билан шартнома имзоласа, лига бошланишидан олдин чемпионликни нишонлаймиз. Сабаби бизнинг таркибда футбол тарихидаги энг яхши ўйинчини бўлади”, дейди Анмар Ал-Ҳаилий.

Президентнинг сўзларига кўра, Месси Париждаги шартномаси тугагач, унга 14 миллиард евро умумий ва йилига 88 миллион евро таклиф қилган, аммо футболчи бу таклифни рад этган. Чунки унинг оиласи Америкада яшашни афзал кўрган:

“Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлашим керакки, ‘Ал-Иттиҳод’ эшиги Месси учун ҳар доим унга очиқ. У исталган пайтда келиши мумкин”, дея қўшимча қилади Жидда клуби раҳбари.

Месси “Барселона” сафида 17 йил (2003–2021) давомида тўп ўйнаган. Ҳужумчи ушбу давр мобайнида 778 та ўйинда иштирок этиб, 672 та гол муаллифига айланган. Шунингдек, “кўк-анорранглилар” билан 35 та совринни қўлга киритган. Аргентиналик ҳужумчи кейинчалик Парижнинг “ПСЖ” клуби билан шартнома имзолади ва 2023-йилга қадар француз клуби шарафини ҳимоя қилди. Ҳужумчи ҳозирда АҚШнинг “Интер Майами” сафида ўйнамоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:20, 13.01.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.