"Арсенал"нинг бирданига бир нечта ҳимоячилари Англия Лига Кубоги яримфиналидаги "Челси"га қарши дастлабки ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди.
"Канонирлар" лазаретини Риккардо Калафиори ва Пьеро Инкапье тўлдирди, дея хабар бермоқда Лондон клуби матбуот хизмати. Яна бир ҳимоячи Кристиан Москера оғир жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг сўзларига кўра, марказий ҳимоячи Вильям Салиба ва вингер Леандро Троссарднинг бўлажак ўйинда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.
Жамоаларнинг Лига кубоги ярим финалидаги илк ўйини 14 январь куни "Челси" стадионида бўлиб ўтади.













