"Милан" қишда ўз таркибини "Сельта"да ҳаракат қилаётган "Барселона" тарбияланувчиси Оскар Мингеса билан кучайтиришни ўйламоқда.
Milan News хабарига кўра, "россонерилар" жорий мавсум якунига қадар шартномаси бўлган 26 ёшли испаниялик қанот ҳимоячисини 8-10 миллион еврога сотиб олиш мумкинлигига ишонмоқда.
Аввалроқ, "Ювентус" ҳам Мингеса хизматларига қизиқиш билдираётгани айтилган эди.













