Хаби Алонсо ўрнига "Реал" бошқарувига тайинланган Альваро Арбелоанинг дебюти жуда муваффақиятсиз чиқди.
"Қироллик клуби" Испания кубоги 1/8 финалида "Альбасете"га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Маълумотларга кўра, Арбелоа "Мадрид"нинг сўнгги 103 йил ичида Қирол кубогида дебют қилган ва дарҳол турнирни тарк этган биринчи мураббийи ҳисобланади.













