Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Нодирбек Абдусатторов саралашда 1-ўринни эгаллаб, Freestyle Chess Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида 2026 йил 13–15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Абдусатторов Chess.com платформасида ўтказилган расмий саралаш турнирида ғолиб чиқиб, йўлланма соҳиби бўлди.

Дастлаб 100 нафардан ортиқ шахматчилар ўртасида 9 турда иборат "швейцарча тизим"да ватандошимиз 7 очко билан пешқадам бўлди. Шундан сўнг 4 шахматчи плей-офф форматида ғолибни аниқлашди. Нодирбек ярим финалда эронлик Амин Табатабоий устидан 1,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда эса Абдусатторов ҳиндистонлик Пранаф Венкатешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалаба орқали Нодирбек Абдусатторов чемпионатда қатнашиш аввалроқ қўлга киритган етти шахматчининг сафига қўшилди.

Шу тариқа, FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида қуйидаги гроссмейстерлар иштирок этишади:

Магнус Карлсен (Норвегия)
Левон Аронян (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Винсент Кеймер (Геряания)
Аржун Эригаиси (Ҳиндистон)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Ханс Ниманн (АҚШ)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа FIDE ва Freestyle Chess томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган илк жаҳон чемпионати ҳисобланади ва у янги форматдаги биринчи жаҳон чемпионни аниқлаб беради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:32, 17.01.2026.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик