Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Венгрия ва Кипр чемпионатларида тўп сурган Беларус терма жамоаси ярим ҳимоячиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Беларус терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владислав Климович фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Ухо» Telegram-канали хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячига Суперлигада ўтган мавсумни 13-ўринда якунлаган «Машъал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи Венгрия («Дьирмот» ва «Диошдьёр») ҳамда Кипр («Неа Саламис») чемпионатларида 3,5 йил тўп сурганидан сўнг ўтган йилнинг Беларус чемпионатига қайтган эди. Мавсумнинг иккинчи ярмини Климович «Торпедо»-БелАЗ сафида ўтказиб, 17 та ўйинда иштирок этди ҳамда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.

Тажрибали ярим ҳимоячининг миллий терма жамоадаги фаолияти давомида 43 та ўйин ва 1 та гол мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:46, 17.01.2026.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик