Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: “Биз янги жамоа қуряпмиз. Асосий мақсад чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш"

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг «Вашаш» (Венгрия) клубига қарши учрашувидан кейин бош мураббий Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

“Биринчи бўлимда бироз экспериментал таркибни тушурдик, ёш футболчиларга ўйнаш имконини бердик. Марказий ҳимояда ўз жойига эга бўлмаган футболчилар ҳаракатланди. Иштиёқ бўлгани билан ҳар жабҳада ўйин чиқмади. Иккинчи бўлимда эса оптимал таркиб майдонга туширилди. Ўйинни ўзгартириб, вазиятлар яратилди. Тушунарсиз гол ўтказиб юборилди. Лекин ҳужумда вазиятлар яратдик.

Ҳали қилинадиган ишлар кўп. Яхши, юқори тезликда ҳаракатланиш учун биринчи босқичда яна 20 январь санасида ўйинимиз бор. Бунда биз функционал ва ўйин тонусига тушишни мақсад қилиб қўямиз. Режали дастуримизга жиддий тарзда ёндашмоқдамиз. Гол ўтказиб юборганимизда ҳеч ким руҳий босимга тушгани йўқ. Бу ўйин бизга аксинча камчиликлар устида ишлашга ёрдам беради. Биз ҳозир оптимал жисмоний ҳолатда эмасмиз. Биз янги жамоа қуряпмиз. Асосий мақсад чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш.

Албатта, ҳали ҳеч қайси футболчилар ўз формасида эмас. Индивидуал дастур асосида ишлаётганлар бор. Булар - Жамшид Болтабоев, Неманя Чаласан, Муҳаммадкарим Тоиров шулар қаторида. Мартин Боакени таркибга келишини кутяпмиз, бугун у таркибимизга келиб қўшилади. Асосий вазифа мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун тез фикрлайдиган, тез ҳаракатланадиган прессинг асосида ўйин намойиш этадиган рақибларни танламоқдамиз. Назорат ўйинларини таҳлил қиламиз, хатолар устида ишлаймиз. Ўйлайманки, чемпионатга оптимал формага тушган ҳолда кириб борамиз, - дея фикр билдирди Самвел Вячеславович.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 12:40, 17.01.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик