Кириш Регистрация

Агент: "Бир кун келиб Доннарумма А Серияга қайтади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Энцо Райола мижозининг келажаги ҳақида гапирди.

Функционер италиялик дарвозабоннинг ватанига қайтиши деярли муқаррар эканини тан олди.

"Бир кун келиб Жижо А Серияга қайтади, аммо ҳозир у бор эътиборини "Манчестер Сити"га қаратган. Доннарумма ҳозирги клубини ажойиб ва жуда қизиқарли лойиҳа деб ҳисоблайди, у майдонда ўзини ажойиб тарзда кўрсатмоқда," - дея Энцо Райоланинг сўзларини келтиради журналист Николо Скира.

Жанлуижи Доннарумма сентябрь ойида "ПСЖ"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилганди. Кипернинг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:09, 17.01.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик