Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Реал» ва «Ман Сити» Артетага жиддий қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити" ва "Реал" клубларини қизиқтириб қолди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, иккала клуб ҳам Артетани жорий мавсум якунлангач, таклиф этиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ, Артетанинг ўзи "Арсенал"да бахтли экани ва ҳеч қаерга кетишни истамаслиги, мақсади клуб билан чемпионликни қўлга киритиш экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Артета аллақачон оғзаки равишда спорт директори Андреа Берта билан "Арсенал" билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олган, аммо мавзуга оид суҳбатлар ёзда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манбага ишонадиган бўлсак, Артета билан "Реал" ва "Манчестер Сити" алоқага чиқиши муқаррар, аммо испаниялик "Арсенал"ни тарк этиши учун ақл бовар қилмайдиган нарса содир бўлиши керак.

Артета "канонирлар"ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Айни вақтда жамоа 21 турда 49 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 13:30, 17.01.2026.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик