Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мирча Луческонинг собиқ ёрдамчиси «Пахтакор»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилдан Мирча Луческонинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлган мутахассис "Динамо" Киевда 2020 йилдан бери фаолият олиб бориб келган. Украина чемпиони, "Алания", "Кубань", "Динамо" (Москва), Қатарнинг "Ал Арабий" ва БААнинг "Ан-Насср" жамоаларида ҳам ёрдамчи мураббийи лавозимида ишлаган.

Молдовалик мутахассис футболчилик фаолиятида ҳимоячи амплуасида тўп тепган ва асосий карьерасини ўз мамлакатида ўтказган. 1991 йил "Пахтакор" Марказий стадионида "шерлар"га қарши майдонга чиққан.

"Ўз пайтида Собиқ Иттифоқнинг, бугунги кунда Осиёда ўз ўрнига эга Ўбекистоннинг энг зўр жамоасида фаолият олиб бориш мен учун завқли бўлади. Бош мураббийга қўлдан келганча ёрдам бераман. Ниятим, жамоамга нафим теккан ҳолда мамлакати чемпионлигини қўлга киритиш", - дейди Эмилиан Карас.

Киритилди: 15:37, 18.01.2026.
Ўқилди: 1176 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик