Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Матис Тель «Тоттенхэм»нинг ЕЧЛ учун қайдномасидан яна чиқариб юборилди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк яна бир бор жамоа ҳужумчиси Матис Телни Чемпионлар лигаси учун қайдномадан чиқариб ташлади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Франк қайдномада Доминик Соланке учун жой очган ва ягона вариант Телни рўйхатдан чиқариш бўлган. Қайд этилишича, француз ҳужумчиси ва унинг атрофидагилар бу қарордан жуда норози.

Эслатиб ўтамиз, аввал бошда Тель жорий мавсум Чемпионлар лигасининг умумий босқичи учун қайдномага киритилмаган эди, кейинчалик эса Франк уни рўйхатга қўшган.

Жорий мавсумда 20 ёшли Тель барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Киритилди: 13:42, 20.01.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.