Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ФИФА амалдорлари Доналд Трампга “Тинчлик мукофоти” топширилишидан норози бўлган

Баҳо:
+ | -

ФИФА ташкилоти ичида АҚШ президенти Доналд Трампга 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръаси маросими чоғида “Тинчлик мукофоти” топширилгани бир хил муносабат билан қабул қилинмаган.

The Guardian нашри ФИФА тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, ташкилотнинг ўрта ва юқори бўғинидаги айрим амалдорлар ушбу қарордан норози бўлган. Хусусан, мукофот эгаси қайси мезонлар асосида танлангани юзасидан очиқ изоҳ берилмагани кўпчиликда саволлар уйғотган. Трампга мукофот топширилиш пайтида ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ етакчисига мурожаат қилиб, “биз умид, бирлик ва келажакни кўришни истаймиз, булар ҳақиқий етакчидан кутиладиган фазилатлар ва сиз ФИФА Тинчлик мукофотига лойиқсиз”, деган эди.

Маросимдан кейин АҚШ томонидан қабул қилинган айрим ташқи сиёсий қарорлар эса ФИФА ичидаги норозиликни янада кучайтирган. Жумладан, АҚШ Венесуэла ҳудудида бир қатор ҳаво зарбаларини амалга оширди ҳамда мамлакат президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиб, АҚШга олиб кетди. Мадуро 5-январь куни суд олдида гиёҳванд моддалар савдоси, қурол-яроғ ва “наркотерроризм” айбловлари бўйича ўзини айбсиз деб эълон қилди. Шунингдек, Трамп Гренландияни босиб олиш эҳтимоли ҳақида ҳам баёнот бериб, АҚШга бу ҳудуд “жуда зарур” эканини таъкидлаган. Бу эса кескинликни янада оширган

Шу билан бирга, ФИФА Трампга мукофот бериш қарорини ҳимоя қилмоқда. Ташкилот вакили миш-мишларга изоҳ берилмаслигини билдирар экан, ФИФА ҳар йили тинчлик ва бирлик йўлидаги алоҳида хизматларни эътироф этиш мақсадида ушбу мукофотни топширишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, 2026-йилги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 11-июндан 19-июльгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:30, 20.01.2026.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2896]

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2751]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2263]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [2120]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1987]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1779]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1698]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1566]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1560]

"Барселона" 100 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига қизиқмоқда [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик