АПЛ клублари — "Челси" ва "Ливерпуль" 17 ёшли инглиз ҳимоячиси Иса Алао билан шартнома имзолаш учун асосий даъвогарлар ҳисобланади. Бу ҳақда Sheffield Star нашри хабар берди.
Аввалроқ Чемпионшипда иштирок этувчи "Шеффилд Уэнсдей"нинг ўсиб келаётган юлдузи билан шартнома тузишни "Ливерпуль" режалаштираётгани хабар қилинган эди. Бироқ сўнгги пайтларда "Челси" фаоллашиб, футболчининг асосий харидори сифатида олдинга чиқди. Манбалар тўлов миқдорини аниқ айтмаган, аммо "Шеффилд Уэнсдей" учун у олти хонали сумма олишни истаётгани таъкидланмоқда.
Алао жорий мавсумда "Шеффилд Уэнсдей" асосий таркибида дебют қилди. У Чемпионшипда 2 та ўйинда, Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида эса жами 3 та учрашувда майдонга тушди.













