Кириш Регистрация
21/01 00:52 Копенгаген - Наполи
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ - Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой - Атлетико
22/01 01:00 Бавария - Юнион
22/01 01:00 Марсель - Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл - ПСВ
22/01 01:00 Славия - Барселона
22/01 01:00 Челси - Пафос
22/01 01:00 Ювентус - Бенфика
22/01 01:00 Аталанта - Атлетик Бильбао

Aus Open–2026: Ўзбекистонлик теннисчилар турнирдааги иштирокидан қанча маблағ ишлаб олди?

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари — Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова 2026 йилги мавсумнинг илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионати яккалик баҳсларида иштирок этди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гоффга қарши кортга чиқди. Учрашув 2:6, 3:6 ҳисобида Раҳимованинг мағлубияти билан якунланди.

Полина Кудерметова эса мусобақани ғалаба билан бошлади. У биринчи босқичда испаниялик Гиомар де Рилесни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ иккинчи даврада даниялик 23 ёшли Клара Таусонга қарши кечган баҳсда 3:6, 6:3, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маълумотларга кўра, яккалик баҳсларидаги иштироки орқали Камилла Раҳимова 101 минг АҚШ доллари, Полина Кудерметова эса 151 минг АҚШ доллари миқдорида кафолатланган мукофот пулига эга бўлди. Энди ҳар икки теннисчи мусобақани жуфтлик йўналишида давом эттиради.

Турнирнинг амалдаги чемпиони америкалик Медисон Киз ҳисобланади. У 2025 йилги финалда беларуслик Арина Сабаленкани 6:3, 2:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, фаолиятидаги илк “Катта дубулға” совринини қўлга киритган.

Австралия очиқ чемпионати 18 январдан 1 февралга қадар Мелбурн шаҳрида ўтказилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 75 миллион АҚШ долларига яқин бўлиб, яккалик баҳслари ғолиби 2 миллион 770 минг доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:07, 21.01.2026.
Ўқилди: 181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.