Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Винисиус ЕЧЛ тарихидаги иккинчи энг яхши бразилиялик тўпурарга айланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида бразилиялик футболчилар орасида иккинчи энг яхши тўпурарга айланди.

Бу натижа 20 январь куни мусобақанинг 7-тури доирасидаги учрашувда қайд этилди. Унда “Реал” ўз майдонида “Монако”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур баҳсда 25 ёшли ҳужумчи жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу гол Винисиус учун Чемпионлар Лигасидаги 30-гол бўлиб, шу орқали у Кака билан тенглашди. Бироқ Кака бу натижага 86 та учрашувда эришган бўлса, Винисиусга 75 та ўйин кифоя қилди.

Бразилиялик футболчилар орасида ушбу турнирдаги энг яхши натижа Неймарга тегишли бўлиб, у “ПСЖ” ва “Барселона” сафида УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида 43 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Чемпионлар Лигасида Бразилия терма жамоаси футболчилари орасидаги энг яхши тўпурарлар учлиги:

43 та гол — Неймар (“Барселона”, “ПСЖ”)
30 та гол — Винисиус Жуниор (“Реал”)
30 та гол — Кака (“Милан”, “Реал”)

Жорий мавсумда Винисиус “Реал Мадрид” сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:31, 21.01.2026.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик