Кириш Регистрация

Слот Салоҳнинг "Марсель" билан ўйиндаги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Арне Слот "Марсел"га қарши кечган ўйинда жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўйинига баҳо берди.

Чемпионлар лигаси умумий босқич 7-туридан ўрин олган учрашув Францияда бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида англияликлар фойдасига ҳал бўлди. Салоҳ беллашувнинг 83-дақиқасида майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ўзини кўрсатишга улгурмади.

"У биз билан анчадан бери бирга, шунинг учун жамоадошларини билади ва қандай ўйнашни хоҳлаётганимизни билади ва бу бизга ёрдам беради. Бир ойни жамоадан узоқда ўтказгандан сўнг, у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эди, бу унинг улкан профессионаллигидан далолат беради", - дея Слотнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Жорий мавсумда мисрлик футболчи 21 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва тўртта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:39, 22.01.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.