Кириш Регистрация

Ҳужумчи Раҳим Стерлинг "Челси"ни тарк этишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

MatchDay Central хабарига кўра, ҳужумчи Англия премьер-лигасида қолишни истамоқда.

Футболчига "Вест Хэм" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда. Стерлингнинг "Челси" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Унинг иш ҳақи ҳафтасига 350 000 фунт стерлингни ташкил қилади. "Кўклар" футболчига умид қилмаяпти.

Раҳим Стерлинг 2022 йилда "Манчестер Сити"дан 56 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди. Жорий мавсумда 31 ёшли ҳужумчи Лондон клуби сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Футболчи "кўклар"нинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказмаяпти.

Киритилди: 15:50, 22.01.2026.
Ўқилди: 1033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.