Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Майнунинг маошини оширишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.

20 ёшли футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлмагани учун Рубен Аморим мураббий бўлган вақтида ижарага кетмоқчи эди, аммо энди вазият ўзгарди. Журналист Роб Дорсетнинг маълум қилишича, клуб Майну билан янги шартнома ва маошни ошириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" раҳбарияти хавбекни лойиҳанинг узоқ муддатли истиқболида муҳим шахс сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, Кобби Майнуга Италиянинг "Наполи" клуби қизиқиш билдирган эди. Инглизнинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган ва бир йилга узайтириш имкониятини назарда тутади.

Киритилди: 04:46, 23.01.2026.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.