"Вулверхэмптон"нинг норвегиялик ҳужумчиси Йорген Странн Ларсен Премьер-лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Майк Макграт хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Лидс" аллақачон Странн Ларсенга расмий таклиф юборган. Бу босқичда келишувга эришилмаган, клублар ўзаро музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ, ҳужумчини "Кристал Пэлас" кузатиб бораётгани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, 25 ёшли голеадорнинг хизматларига "Ноттингем Форест" ва "Вест Хэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда, "Вулверхэмптон" Странн Ларсен учун тахминан 46 миллион евро сўрамоқда.
Жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда 24 та ўйинда 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













