Кириш Регистрация

"Юнайтед" Палмер учун қанча тўлайди?

Баҳо:
+ | -

"Челси" яримҳимоячиси Коул Палмер "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, ёзда футболчи "МЮ"га ўтишга тайёр. Сўнгги пайтларда футболчи тез-тез жароҳат олаётгани ва самарадорлиги пасайгани учун танқид қилинмоқда, шу боис у АПЛдаги вазият ўзгаришини салбий ҳолат деб ҳисобламайди. Палмерни у ердаги ҳаёт тарзи туфайли Манчестерга қайтиш имконияти ўзига жалб қилади. "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячининг трансфери учун 120 миллион евродан кўпроқ тўлашига тўғри келади.

Коул Палмер 2023 йилда "Манчестер Сити"дан 47 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди. Унинг "кўклар" билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 13 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди.

Киритилди: 16:09, 23.01.2026.
Ўқилди: 2531 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.