Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" "Ливерпуль" ҳимоячисини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган Эндрю Робертсон келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

31 ёшли шотландияликнинг амалдаги шартномаси жорий йил ёзида якунланади ва ҳозирда уни узайтириш ишлари олиб борилмаяпти.

This is Anfield хабарига кўра, вазиятни "Тоттенхэм" кузатиб бормоқда. "Шпорлар" аллақачон футболчининг вакилларига уни ёзда ўз сафига қўшиб олишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Робертсон 2017 йилда "Халл Сити"дан 9 миллион евро эвазига "Ливерпуль"га ўтган эди. У клуб учун жами 363 та ўйинда 12 та гол уриб, 68 та ассист муаллифи бўлган.

Киритилди: 16:26, 23.01.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.