Кириш Регистрация

«Арсенал» Итан Нванерининг «Марсель»га ижара асосида ўтганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби расмий сайти орқали 18 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Итан Нванерининг жорий мавсум охирига қадар ижара асосида «Марсель»га ўтгани ҳақида хабар берди.

Нванери «канонирлар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида барча мусобақаларда жами 51 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган. 18 ёшли яримҳимоячининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:22, 23.01.2026.
Ўқилди: 1098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.