Кириш Регистрация

Левандовскига MLS ҳамда Саудия чемпионатларидан қизиқиш бор

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги ҳануз ноаниқ бўлиб қолмоқда. Польшалик тажрибали футболчи яқин олти ой ичида каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин. Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Левандовскига АҚШнинг MLS лигаси ҳамда Саудия Арабистони клубларидан жиддий таклифлар бор.

Манбага кўра, тажрибали футболчига даъвогарлик қилаётган клублар қаторида “Чикаго Файр”, “Ал-Иттиҳод” ва “Аш-Шабаб” жамоалари бор. Шу билан бирга, журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, ҳужумчининг ўзи яна бир мавсум “Барселона”да қолишни истамоқда. Шу боис ҳужумчи шартномани узайтириш масаласида клуб раҳбарияти билан музокара олиб боришга тайёр.

Маълумот учун, Левандовски 2022 йил ёзидан буён “кўк-анорранглилар” сафида тўп суриб келмоқда. 37 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси июнь ойининг охирида якунига етади. Роберт жорий мавсум “Барселона” сафида жами 23 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол ва 2 та ассист муаллифига айланган. Transfermarkt портли ҳужумчининг қийматини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ каталонияликлар Робертнинг ўйинида пасайиш кузатилгани ҳамда олдингидек самарадорлик кўрсата олмаётгани ортидан янги шартнома имзолашни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:10, 23.01.2026.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.