Кириш Регистрация

Гвардиола: "Холанд "Будё-Глимт"дан учралган мағлубият учун узр сўраши шарт эмасди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола шанба кунги "Вулверхэмптон"га қарши ўйин олдидан ҳужумчи Эрлин Холанднинг Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-турида "Будё-Глимт"дан учралган мағлубият (1:3) учун узр сўраши керак эмаслигини таъкидлади.

"У кечирим сўраши шарт эмас. У қўлидан келган ҳамма ишни қилиши керак ва у ҳаракат қилмоқда. Жамоа мағлуб бўлса, бу битта ўйинчи туфайли эмас. Бу ҳамманинг ва ҳар кимнинг натижаси! Узр сўрама. Ўз олдингда кечирим сўра ва кейинги ўйинда бор кучингни бер", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради CityXtra.

"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" учрашуви 24 январь, шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:46, 24.01.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.