Кириш Регистрация

А серия. «Интер» «Пиза»ни «хоккейча» ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 22-тури доирасидаги илк учрашувда «Интер» ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилди. Беллашув Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар ўйин давомида 0:2 ҳисобида ортда қолиб кетганига қарамай, камбэк амалга ошириб, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 11-дақиқада «Пиза» ярим ҳимоячиси Стефано Морео очди. 23-дақиқада у дубль муаллифига айланди.

39-дақиқада «Интер» хавбеки Пётр Зелиньски пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни қисқартирди. Икки дақиқа ўтиб, Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. 45+2-дақиқада Франческо Эспозито «Интер»ни олдинга олиб чиқди.

82-дақиқада Федерико Димарко тўртинчи голни урди, 86-дақиқада эса Анж-Йоан Бонни ҳисобни 5:2 кўринишига келтирди. Қўшимча дақиқаларда Генрих Мхитарян гол уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 6:2.

Ушбу ғалабадан сўнг «Интер» 22 ўйиндан кейин 52 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринда қолмоқда. «Пиза» эса 14 очко билан 20-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Интер» 1 февраль куни «Кремонезе»га қарши майдонга тушади, «Пиза» эса бир кун олдин «Сассуоло» билан куч синашади.

Италия А Серияси, 22-тур
23 январь 2026 йил, жума
Милан, «Сан-Сиро» («Жузеппе Меацца»)
«Интер» — «Пиза» — 6:2
Голлар: 0:1 — Морео (11), 0:2 — Морео (23), 1:2 — Зелиньски (39, пен.), 2:2 — Мартинес (41), 3:2 — Эспозито (45+2), 4:2 — Димарко (82), 5:2 — Бонни (86), 6:2 — Мхитарян (90+3)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:54, 24.01.2026.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.