Кириш Регистрация

"Интер" А Серияда жуда юқори формасига кириб олди

Баҳо:
+ | -

"Интер" миллий чемпионатда жуда яхши ҳолатда. Жума оқшомида Кристиан Киву жамоаси "Пиза"ни йирик 6:2 ҳисобида таслим қилди.

"Интер"нинг А Сериядаги сўнгги ўнта натижасига эътибор қаратадиган бўлсак, "нерадзуррилар" бир дуранг билан тўққизта ғалабага эришганини кўриш мумкин. Белгиланган даврда фақат "Наполи" "Интер"га ютқазмаган - ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

Демак, "Интер" чемпионатнинг сўнгги ўн турида 30 имкониятдан 28 очко жамғарган. Иккинчи ўриндаги "Милан"ни 6 очко ортда қолдирган Киву жамоаси пешқадамлик қилмоқда. "Россонерилар"да бир захира ўйини бор.

Қиш охиригача "Интер" А Серияда "Кремонезе", "Сассуоло", "Ювентус" ва "Лечче"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:55, 24.01.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.