Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

Жавоҳир Сидиқов: «Жамоада катта ўзгаришлар содир бўлмоқда...»

Баҳо:
+ | -

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг "Қўқон-1912"га қайтган Жавоҳир Сидиқов клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.

- Узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна қадрджон жамоамизга қайтдингиз. Умуман олганда, Қўқонга қайтиш таклифи қачон содир бўлди ва таклиф тушганда биринчи бўлиб хаёлингизга нималар келди?

- Ассаламу алайкум. Раҳбарият билан гаплашганимда, улар мени жамоада кўриш ниятида эканликларини маълум қилишди. "Қўқон-1912" жамоасига ҳурматим ва меҳрим бошқача. Жамоадан фақатгина яхши хотирлар қолган. Шу сабабли собиқ жамоамга қайтишга қарор қилдим.

- Сизда Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бор эди. Нима учун айнан Қўқонга қайтишни танладингиз?

- Аввало, жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани маъқул келди. Жамоада катта ўзгаришлар содир бўлмоқда, шунингдек, аввалроқ таъкидлаганимдек, ушбу жамоага бўлган меҳрим ўзгача. Ушбу жамоа катта футболга кириб келишимга ва катта футболчи сифатида ўсишимга катта туртки берган. Шу сабабли мен яна "Қўқон-1912" жамоаси либосини кийишга қарор қилдим.

- Катта танаффусдан сўнг Қўқонга қайтдингиз. Аввал сиз билан ўйнаган футболчилар деярли қолмади. Жамоага қўшилиб кетиш қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Ҳақиқатан ҳам таркиб ўзгариб кетган, бироқ ҳозирги футболчиларнинг катта қисми билан яхши танишман. Улар билан ака-укадекмиз. Шу сабабли янгиланган "Қўқон-1912" жамоасига қўшилиб кетишимда ҳеч қандай қийинчиликка учрамадим дея оламан.

- Сизни Қўқонда жуда қаттиқ ҳурмат қилишади. Сизни "Қўқон Жавоҳири", баъзилар эса "қўқонлик Месси" деб атайди. Мухлисларнинг бу эътирофи сиз учун бу нимани англатади?

- Ўйнаган барча жамоаларимда мухлислар билан яхши муносабатда бўлганман. Айниқса, қўқонлик мухлислар билан. Футболчилар ва жамоалар доим мухлисларини хурсанд қилиш учун майдонда тўп тепади. Ишончим комилки, қўқонлик мухлислар ҳар қандай ҳолатда ҳам биз футболчиларни ёлғизлатиб қўймайди ва доим қўллаб туради. Мухлислар билан яна учрашишни интизорлик билан кутяпман. Умид қиламанки, улар билан тез орада кўришамиз.

- 2026 йил терма жамоамиз ЖЧда иштирок этади. Сиз айнан Қўқонда фаолият олиб борган вақтингизда терма жамоага тез-тез чақирув олгансиз. "Қўқон-1912"да ўйнаб, яна Ўзбекистон МТЖ сафига қайтиш ниятингиз борми?

- Албатта, миллий терма жамоа ҳар доим энг муҳим жамоа бўлган, у ерда ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Терма жамоага яна чақирув олиб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшсам, жуда хурсанд бўламан.

- Ҳар бир футболчининг ўзининг мақсадлари бўлади. Жавоҳир Сидиқов янги мавсум олдидан ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Мақсадларим оддий, бироқ катта. "Қўқон-1912"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиб, жамоамизни юқори ўринларга олиб чиқиш. Албатта, буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлмайди, бироқ бизни аниқ ва машаққатли йўл кутмоқда. Бу йўлда барчамиз: раҳбарият, мураббийлар, футболчилар ва мухлислар бир бўлишимиз лозим. Шунда биз ўз мақсадимизга эришамиз. Биз футболчилар бу мақсад йўлида максимал ҳаракат қилишга интиламиз.

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати
Киритилди: 23:40, 24.01.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.