Кириш Регистрация

"Ювентус" Коло-Муани қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"да ижара асосида тўп тепаётган "ПСЖ" форварди Рандал Коло-Муанига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ювентус" франциялик ҳужумчини мавсумнинг иккинчи қисми учун ижарага олмоқчи. Ўтган йилнинг ёзида Коло-Муани ижара асосида "Тоттенхэм"га ўтганди. Таъкидланишича, "шпорлар"нинг футболчини сотиб олишга уриниши муваффақиятсиз якунланган.

Жорий мавсумда 27 ёшли Коло-Муани барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Коло-Муанининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:38, 25.01.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.