Кириш Регистрация

Эдегор Фернандешдан яхшироқми?

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ футболчи Мартин Киоун "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларининг Премьер-лига доирасидаги учрашуви олдидан жамоа сардорларини таққослади.

"Канонирлар"нинг собиқ ҳимоячиси португалияликнинг барча муваффақиятларига қарамай, Мартин Эдегорни Бруну Фернандешдан устун кўришини айтди.

"Эдегор ва Фернандешдан бирини танлаганимда, биринчисини афзал кўрган бўлардим - у меҳнаткашроқ, прессингда фойдалироқ. Бруну ақл бовар қилмас статистикага эга, аммо, менимча, Мартин умуман футболчи сифатида яхшироқ, чунки у кўп нарса таклиф қила олади ва у ҳам ажойиб вазиятлар яратишни билади," - дея Киоуннинг сўзларини келтиради инглиз ОАВ.

"Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"га қарши бугунги баҳси Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Киритилди: 12:54, 25.01.2026.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.