«Ливерпул» бош мураббийи Брендан Рожерс Луис Суарезни, ОАВ орқали бошқа кучлироқ клубга кетмоқчи бўлиб келтирган сабаблари учун, ўз жамоасига ҳурматсизлик қилганликда айблаб, ундан жуда норозилигини билдирди.
«Ўтган мавсумда унга бошқа жамоага кетишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ эканлигида у биз билан қолишни танлаган эди. Ва у шу ерда ўзининг энг ёрқин мавсумини ўтказди.
Биз унинг ўйинини юқори савияга кўтардик. Унинг Чемпионлар Лигасида ўйнаш хоҳишини тушунаман, лекин бу хоҳиш унинг ўз бурчларини бузиши эвазига бўлмаслиги керак. Ўтган мавсумда биз жамоани Суарезни ҳисобга олиб, янгидан қурдик. Айнан унинг ўйинига асосланиб бир неча муҳим харидларни амалга оширдик.
У эса жамоа шаънига номуносиб сўзлаб, мухлислар ва жамоадошлари юзига «оёқ қўйди». «Ливерпуль» дунёдаги «буюк клублар» қаторида туради, у эса юзлаб ўйинчилардан бири холос. Охир-оқибатда у барибир жамоада қолса, барчамиздан жиддий кечирим сўраши талаб этилади» - деб якунлайди ўз баёнотини Рожерс.