Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги президент сайланди

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида Осиё Олимпия кенгаши президентлигига сайлов тадбири ташкил этилди.

Сайлов жараёнида иштирокчилар томонидан бир овоздан Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний номзоди маъқулланди.

ООКнинг 46-Бош ассамблеяси доирасида 2026-йилда Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Ёпиқ иншоотлар ва жанговар спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари”га тайёргарлик масалалари юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Бош Ассамблея тадбирлари давомида ООКнинг тегишли йўналишлар бўйича ижроия қўмиталари раҳбариятлари ўз фаолияти ва режалари юзасидан маърузалар билан иштирок этди.

Хусусан, Маслаҳат қўмитаси раиси Сер Мианг, Спортчилар қўмитаси раиси Нинг Динг, Маданият қўмитаси раиси Баттушиг Батболд ҳамда Таълим қўмитаси раиси шаҳзода Фаҳад Ал Сауд ўз йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида ҳисоботларни Бош Ассамблея иштирокчиларига тақдим этди.

Ҳисоботларда Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий ва таълимий дастурларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этади. Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, кенгаш ва халқаро спорт ташкилотлари раҳбарияти билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:24, 26.01.2026.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3598]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3216]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2907]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2829]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2693]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2154]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2061]

Родри операция қилинади [2024]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1849]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик