Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Локомотив" иқтидорли ярим ҳимоячи Нурлан Ибраимовни ўз сафига қўшиб олди.
"Олимпик Мобиуз" ҳамда Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали мухлислар эътиборини қозонган 20 ёшли футболчи бундан буён клуб шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Нурлан 2005-йил 29-август куни туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади. Фаолияти давомида Пролигада 30та ўйин ўтказиб, 11та гол урган. Шунингдек, турли ёшдаги терма жамоаларда ҳам 30 бор майдонга тушиб, 5та гол муаллифи бўлган.













