Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Усмон ва Сехудо Топурияга Жастин Гетжи билан Оқ уйда жанг ўтказишни таклиф қилишди

Баҳо:
+ | -

UFC собиқ чемпионлари Камару Усмон ва Генри Сехудонинг фикрича, ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Иля Топурия ва дивизионнинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гетжи ўртасидаги жанг Оқ уйдаги тарихий шоу учун идеал асосий жанг бўлиши керак.

"Ушбу жангчи ҳар сафар намойиш этадиган чиқишларини ҳисобга олган ҳолда, Жастин ва Иля ушбу шоунинг бош қаҳрамонлари бўлиши мумкин, деб ҳисоблайман," - деди Усмон Поунд 4 Pound шоусида.

Сехудо унинг фикрини қўллаб-қувватлади ва қўшиб қўйди: "Мукаммал картинада сиз Жастиннинг америкалик бўлган ҳолда Оқ уйда Иля билан жанг қилишини ва уни мағлуб этишини хоҳлайсиз".

Аввалроқ, UFC 324 мусобақасида Педди Пимблеттни мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида вақтинчалик камарни қўлга киритган Жастин Гетжи Топурия билан айнан шу мусобақада учрашиш истагини билдирган эди. У АҚШ чемпиони ва ватанпарвари сифатида бу жангга лойиқ эканини айтди.

Киритилди: 15:07, 27.01.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.