"Барселона" юлдузига айланган ва янги шартнома имзолашга яқин турган Фермин Лопес қизиқ саволга жавоб берди. Лопесдан Деку ўрнига "кўк-анорранглилар" спорт директори лавозимида ишлаганида ким билан шартнома имзолашини сўрашди.
"Мен Месси билан шартнома имзолаган бўлардим", - дея Лопеснинг тадбирдаги сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
"Барселона" ҳозирда Чемпионлар лигаси доирасидаги "Копенгаген"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 28 январь, чоршанба куни ўйин ўтказишади.
2025/2026 йилги мавсумда 25 та ўйинда Фермин Лопес 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













