"Бешиктош" ўзининг расмий сайтида "Астон Вилла" билан ҳужумчи Тэмми Абрахам трансфери бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди.
Мавсумнинг биринчи қисмида Абраҳам "Бешиктош"да ижара асосида ўйнади. Бир кун аввал Истанбул клуби инглиз футболчисини "Рома"дан сотиб олган эди. Энди эса Тэмми Премьер-лигага қайтиши яна аниқ бўлиб бормоқда.
Тэмми Абрахам "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Англияда форвард ижара асосида "Бристол Сити", "Суонси" ва "Астон Вилла" клубларида ўйнаган.
"Астон Вилла" айни дамда Премьер-лига жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам "Арсенал"дан Унаи Эмери жамоаси 4 очко ортда қолмоқда.













