Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Кўп совринлар": Дарвозабон Жоан Гарсия "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” дарвозабони Жоан Гарсия клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчи учун Ханс-Дитер Флик жамоасидаги дебют мавсуми муваффақиятли ўтмоқда. Ўтган ёзда дарвозабон “Эспаньол”дан 25 миллион евро эвазига сотиб олинган эди.

“Ўзимни “Барселона”да узоқ йиллар қоламан, жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритаман деб тасаввур қиламан. Илк совриним аллақачон қўлга киритилди [Испания Суперкубоги], биз барча мусобақаларда курашни давом эттиряпмиз. Катта орзуларим бор, аммо энг муҳими — навбатдаги ўйин”, — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Sport нашри.

Айни пайтда “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва Мадриднинг “Реал” клубидан бир очкога олдинда бормоқда.

Киритилди: 12:30, 30.01.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.