Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Бавария" директори Горецканинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд клубнинг Леон Горецкани алмаштириш режаси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аввалроқ функционер 30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этишини маълум қилганди.

"Бизда таркиб билан нима қила олишимиз борасида режалар бор, аммо олдинда яна беш ой бор. Бизда ижарада бўлган ёки аллақачон таркибимизда ўйнаётган яхши ёш футболчилар бор. Ҳали вақт бор, лекин биз ҳаммасини ўйлаб қўйганмиз," - деди Фройнд журналистларга.

Жорий мавсумда Горецка барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушди ва бир марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Келаётган ёзда хавбекнинг шартномаси муддати тугайди ва у узайтирилмайди.

Киритилди: 16:50, 30.01.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.