"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Арда Гюлернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Гюлер ҳақида фақат ўз кўзим билан кўрганларимга қараб ҳукм чиқара оламан. Унинг салоҳияти жуда катта, истеъдоди юксак. Арда ажойиб кўриш қобилиятига эга, фантастик узатмаларга эга. У ҳали ёш, унинг ривожланиши учун жой бор, у тиришқоқлик билан ишлайди," - дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Арда Гюлер "Реал"га "Фенербахче"дан ўтганди. ОАВ маълумотига кўра, мадридликлар футболчини "Барселона"дан тортиб олган. Футболчи Туркия терма жамоасига фаол равишда чақирилмоқда. Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 90 млн еврога баҳоламоқда.













