Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Новак Жокович Australian Open финалида Карлос Алкарасга қарши кортга чиқади

Баҳо:
+ | -

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Australian Open турнири финалига йўл олди. Ярим финал баҳсида у мусобақанинг сўнгги икки карра чемпиони, италиялик Янник Синнерни мағлуб этди. Турнир Австралиянинг Мелбурн шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Учрашув беш сет давом этиб, 3:6, 6:3, 4:6, 6:4, 6:4 ҳисобида Жокович фойдасига якунланди. Мусобақада тўртинчи рақам остида таснифланган сербиялик теннисчи финалда Жаҳон рейтинги етакчиси, испаниялик Карлос Алкарасга қарши кортга чиқади. Ҳал қилувчи баҳс 1 февраль куни ўтказилади.

Бу Жокович учун Australian Open мусобақасидаги 11-финал бўлади. Эътиборлиси, сербиялик теннисчи ушбу турнирнинг бирорта финалида мағлубиятга учрамаган. Умуман олганда, у фаолияти давомида “Катта дубулға” турнирларида 38-марта финалга чиқди ва 24 та чемпионликни қўлга киритган. Ушбу кўрсаткичлар бўйича у эркаклар яккалик баҳсларида мутлақ рекордчи ҳисобланади. Жокович сўнгги бор Australian Open финалида 2023-йилда иштирок этиб, унда грециялик Стефанос Сиципасни мағлуб этган эди.

24 ёшли Янник Синнер эса ҳозирда ATP рейтингида 2-ўринда жойлашган. Италиялик теннисчи яккалик баҳсларида 24 та ATP турнирида ғалаба қозонган. У “Катта дубулға” турнирларида тўрт марта чемпион бўлган: Australian Open (2024, 2025), US Open (2024) ва Uimbildon (2025). Шунингдек, Синнер 2023 ва 2024-йилларда Италия терма жамоаси сафида Дэвис кубогини қўлга киритган.

Маълумот учун, Australian Open — мавсумдаги илк “Катта дубулға” турнири бўлиб, қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. Мусобақа 1 февраль куни якунланади, унинг умумий соврин жамғармаси 75 миллион долларни ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:38, 30.01.2026.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1528]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик