Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд - Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт - Ливан
31/01 17:00 Индонезия - Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон - Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Акмал Ҳасанов: «Мен Фантомас эмасман»

Баҳо:
+ | -

Ютримизда бокс бўйича 2025 йилнинг «Энг яхши мураббийи» дея эътироф этилган Акмал Ҳасанов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига интервью берди.

- Акмал, аввало, сўнги йиллардаги муваффақиятларингиз билан табриклаймиз! 

- Раҳмат. 

- Албатта бунга бир ўзим эришганим йўқ. Федерациямиз раҳбарлари, терма жамоамиз мураббийларининг ёрдами ва маслаҳатлари туфайли шу даражага етиб келяпмиз. 

-Ўша Олимпиадада Мунарбек Сейитбек ўғлига секундантлик қилишингиз катта шов-шувларга сабаб бўлди. Адашмасам Қирғизистон президенти билан ҳам кўришдингиз...? 

- Ҳа, албатта. "Чингиз Айтматов ордени" билан тақдирлади. "Треккер" автомобили ҳам совға қилди. Қолаверса, биз қардош халқлигимиз, тарихимиз, динимиз бирлиги ва ҳар доим мана шундай аҳил дўстлигимиз бардавом бўлишини айтиб, миннатдорчилик билдирди. 

- Мунарбек билан ҳозир ҳам гаплашиб турибсизми?
- Ҳа, албатта. Кўп мулоқотда бўламиз. 

- Нега боксчилик фаолиятингизни эрта якунлагансиз?

- Тўғриси, турли ёш тоифаларида уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Ўша вақт вазн тоифамда Элнур Абдураимов ва Хуршид Тожибоевлар порлаб чиққанди. Шунинг учун терма жамоадан ўрин олиб, Олимпиадаларга бориш жуда қийин эди. Шу туфайли фаолиятимни якунлаб, мураббий бўлишни мақсад қилганман. Устозим Тўлқин Қиличев дастлаб Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида тарбиячи қилиб тайинлаган.  2014-2018 йилнинг ярмига қадар Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида тарбиячи бўлдим. Шундан кейин Республика Олимпия захиралари коллежида фаолият юритиб келяпман. Шу ўринда айтиб ўтишим керак, менга устозим Тўлқин Қиличевни меҳнати жуда кўп синган. 

- Сўнги вақтларда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази вакиллари мамлакат чемпионатида юқори натижалар қайд этишмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Маълумот тариқасида айтиб ўтаман. Бу сафар 10 та вазнда 6 та олтин, 2024 йил 13 та вазнда 8 та ва 2023 йил 13 та вазнда 9 та олтин олдик. Албатта, директоримиз Аброр ака Мамадалиев билан тўғри тизимни йўлга қўйдик. Аслида, 10 та мураббий расман ишлайди. 15 та болаларнинг шахсий мураббийларига ҳам шароит яратиб, шу ерда ишлашига замин яратдик. Албатта бу боксимиз ва жамоа учун қилиняпти. Натижалар меҳнат ва фақат меҳнатни ортидан келяпти. Ортиқча гапларнинг бари сафсата...

- Мана энди ҳаммани қизиқтираётган саволларга келдик. Нега сизни "Чоко" дейишади?

-  Билмадим. Балки қора эканлигимгадир. :)

-Сўнги вақтларда шунақа атамалар пайдо бўлди. "Чоко тайм", "Фантомас" бунга қандай изоҳингиз бор? 

- Билмадим. Балки натижаларимиз яхши бўлаётганлиги туфайлидир. Буни юқорида айтдим. Биз меҳнат қиляпмиз. Натижалар шуни ортидан келяпти. Мен оддий мураббийман. 

- Сизни ҳакамларга таъсир ўтказиши мумкин дейишмоқда?
 
- Агар шунақа бўлганда, раҳбарият мени бир дақиқада "Ковушимни тўғирлаб" қўярди. Яна айтаман мен оддий мураббийман.

- Адашмасам, қўл остингизда хорижлик боксчилар ҳам шуғулланаётган экан...?

- Ҳа, икки англиялик ва бир конголик боксчи бор. Конго вакили сўнги жаҳон чемпионатида 2 та жанг ўтказди. Битта ғалаба қозонди. Иккинчисида имкониятни бой бериб қўйди. 

- Уларга сизни ким тавсия қилган? 

- Ўзбек бокси бугун жаҳонда етакчи мамлакатга айланди. Табиийки, интернет тармоқлари орқали кўришади. Федерацияга мурожаат қилишади. 

- Сизнингча,  учта энг зўр ёш мураббийлар?

-Жавлонбек Эшматов, Мурод Ҳайитов ҳамда Элнур Абдураимов. 

- Сўнги чемпионатда шогирдларингиздан қайси бирининг ҳаракатлари кўпроқ ёқди? 

- Абдураҳмон Маҳмуджонов. У ўзи Ўзбекистондаги энг ёш профессионал боксчи саналади. Ёдингизда бўлса Бирлашган Араб Амирликларида Баҳодир Жалолов билан битта кечада жанг қилганди. Адашмасам 13 ёш эди. Англиялик боксчига қарши ўзига хос шоу жангида рингга кўтарилган. Аслида ютганди. Лекин дуранг беришган. 

- Сиз терма жамоа билан кўпроқ бирга бўласиз, келинг бир нечта блиц саволлар билан мурожаат қиламан...

Энг ҳазилкаш - Асилбек Жалилов,

Энг жиддий - Асадхўжа Мўйдинхўжаев,

Энг уйқучи - ҳаммаси,

Энг техникаси юқори - Абдумалик Халоков, Асадхўжа ва Ҳасанбойни хам қўшган бўлардим.

Кимга лапа ушлашни хоҳламаган бўлардингиз?

- Жаҳонгир Зокиров ва Жавоҳир Умматалиев. Уларнинг зарбалари жуда кучли. Шунчаки азоб лапа ушлаш. :)

- Акмал суҳбат учун ташаккур. Фаолиятингизга омад тилаймиз! 

- Раҳмат.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 12:48, 31.01.2026.
Ўқилди: 278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.