Кириш Регистрация

Премьер-лиганинг бу мавсумдаги энг омадсиз трансферлари айтилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэнни Мрфи Премьер-лиганинг бу мавсумдаги энг омадсиз трансферлари икки нафар швециялик ҳужумчи бўлганини айтди. Булар "Арсенал"дан Виктор Дьёкереш ва "Ливерпуль"дан Александер Исак. Мерфининг таъкидлашича, иккала ҳужумчи ҳам улар учун тўланган катта суммаларни оқлай олмаган.

Дьёкереш "Арсенал"га Португалиянинг "Спортинг" клубидан 73 млн евро эвазига ўтди. Швециялик футболчи клуб сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Александр Исакнинг "Ньюкасл"дан трансфери "Ливерпуль"га 125 млн фунтга тушди ва АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Ҳужумчи клуб сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:32, 31.01.2026.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.