Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Туркия чемпионати. Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” “Ризеспор” билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Башакшеҳир” ҳамда “Ризеспор” ўртасидаги баҳс якунига етди. 31 январь, шанба куни бўлиб ўтган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувдаги ҳисоб 19-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов томонидан очилди. Мазкур гол Шомуродов учун Туркия Суперлигасининг жорий мавсумидаги 14-голи бўлди. У тўпурарлар жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

45+1-дақиқада “Ризеспор” футболчиси Таҳа Шаҳин ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Валентин Миҳейле гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада эса “Башакшеҳир” футболчиси Бергют Озгюр мувозанатни тиклади. Мазкур натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия чемпионатининг 20-турида дуранг қайд этди. Истанбул клуби ҳозирда 30 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Ризеспор” эса 20 очко билан 11-ўриндан жой олган.

“Башакшеҳир” сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учрашувни асосий таркибда бошлади. Элдор Шомуродов тўлиқ майдонда ҳаракат қилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 63-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, “Ризеспор” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ҳам фаолият юритади. Алиқулов 2026 йил 19 январь куни “Гёзтепе”га қарши учрашувда олган зарбаси оқибатида чап тиззасидан жароҳат олган ва ўйинни давом эттира олмаган. Маълумотларга кўра, Ҳусниддин Алиқуловнинг майдонга қайтиши 6 ойдан 9 ойгача вақт олиши кутилмоқда.

Туркия Суперлигаси, 20-тур
“Башакшеҳир” — “Ризеспор” 2:2
Голлар: 1:0 — Шомуродов (19), 1:1 — Шаҳин (45+1), 1:2 — Миҳейле (68), 2:2 — Озгюр (75)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:06, 31.01.2026.
Ўқилди: 1708 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик