Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте 0-0 Атлетико
31/01 22:30 Челси 3-2 Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 16:30 Торино - Лечче
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид - Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо - Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед - Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
01/02 20:15 Бетис - Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм - Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе - Интер
01/02 22:30 Хетафе - Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад

Қозоғистон президенти Елена Рибакинани Aus Open чемпионлиги билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дунёнинг бешинчи рақамли аёл теннисчиси, Елена Рибакинани 2026 йилги илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади.

“Сизни навбатдаги ажойиб ютуғингиз — Австралия очиқ чемпионатидаги ғалаба билан чин дилдан табриклайман. Сиз яна бир бор ўз мукаммал техникангиз ва ғалабага бўлган иродангизни кўрсатдингиз, натижага эришдингиз, бу эса бутун жаҳон теннис ҳамжамияти томонидан ҳайрат билан қабул қилинди — бу ютуқ Қозоғистон ва жаҳон теннис тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдиради. Ушбу спортдаги муваффақият ва мамлакатимизда теннисни ривожлантириш ва тарғиб этиш йўлида қўшган беқиёс ҳиссангизни инобатга олиб, мен сизга 3-даражали “Барис” орденини тақдим этиш ҳақидаги Фармонни имзоладим. Сизга энг нуфузли турнирларда янада кўпроқ ютуқларни тилайман!” дейилади республика Президентининг табригида.

Маълумот учун, Мелбурн шаҳрида ўтказилган Австралия очиқ чемпионатининг финал учрашувида Қозоғистон вакили Елена Рибакина жаҳон рейтинги етакчиси, беларуслик Арина Сабаленкага қарши ғалаба қозонди.

Учрашув WTA рейтингида 5-рақам остида таснифланган Рибакина фойдасига 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида якунланди. Сабаленка жаҳоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси ҳисобланади. Шу тариқа Рибакина фаолиятида илк бор Australian Open чемпионига айланди. У 2023-йилда ҳам финалга чиққан, бироқ ҳал қилувчи баҳсда айнан Сабаленкага мағлуб бўлган эди.

Австралия очиқ чемпионати мавсумдаги илк “Катта дубулға” турнири бўлиб, қаттиқ қопламали майдонда ўтказилади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси қарийб 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғалаба қозонган Рибакина 2 миллион 770 минг АҚШ долларини қўлга киритди ҳамда ўз ҳисобига 2000 рейтинг очкосини қўшди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:22, 31.01.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.