Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Нефтчи» ва «Бешиктош» клублари ўртасида меморандум имзоланди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» клуби бош директори Мансурбек Тошматов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. Ушбу ташриф доирасида Туркиянинг номдор клубларидан бири — «Бешиктош» футбол клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди ҳамда «Нефтчи» академияси ва «Бешиктош» клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдилар.

Имзоланган меморандум доирасида ҳар икки клуб академияларини ривожлантириш йўлида тажриба алмашиш, мураббийлар ва мутахассислар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, иқтидорли ёш футболчилар билан ишлаш тизимини замонавий талабларга мослаштириш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, келгусида «Бешиктош» клуби мутахассисларининг Фарғона шаҳридаги «Нефтчи» футбол академиясига ташриф буюриши, уларнинг иштирокида амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида «Нефтчи» клуби бош директори Мансурбек Тошматов «Бешиктош» клуби президенти Сердал Адалини «Нефтчи» академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, «Бешиктош» клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.

Мазкур ҳамкорлик «Нефтчи» академияси тарбияланувчилари учун янги имкониятлар эшигини очиб бериши, ёш футболчиларнинг халқаро тажриба орттириши ва келажакда юқори савияда шаклланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 09:28, 02.02.2026.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.