Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

"Реал" 2025 йид бошидан буён салкам 100 та гол ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби узоқ вақтдан бери ҳимояланишда муаммоларга дуч келмоқда, бу эса ўтказиб юборилган голлар статистикасида ўз аксини топган. Ўтган йил бошидан буён "қаймоқранглилар" барча мусобақаларда 76та ўйинда 94та гол ўтказиб юборган. Opta хабарига кўра, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида иштирок этган барча жамоалар орасида бу даврда фақат Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби "қироллик клуби"дан кўпроқ гол ўтказиб юборган (55 ўйинда 96та).

Альваро Арбелоа Мадрид грандининг Карло Анчелотти ва Хаби Алонсодан кейинги учинчи мураббийи ҳисобланади. Якшанба куни "Реал" "Райо Валекано" устидан қозонилган ғалабани 100-дақиқада Килиан Мбаппенинг пенальтидан урган голи эвазига илиб кетди (2:1). Жамоа Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:45, 02.02.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.