Англия футбол ассосиацияси президенти Грег Дайкнинг фикрига кўра, 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини қишда ўтказиш керак.
"Қатардаги жаҳон чемпионатини июнда ўтказиб бўлмайди. Ҳатто барча стадионларда совутиш тизимлари ўрнатилсада, барибир бунинг иложи йўқ. Айниқса, мухлисларни ўйлаш зарур.
Менинг ва Англия ФАнинг фикри шундай: Қатар-2022ни ёзда ўтказиб бўлмайди. Ҳозир ФИФАда танлаш имконияти бор: мусобақанинг ё вақтини ё жойини ўзгартириш. Биринчисининг амалга ошиши ҳақиқатга яқинроқ.
Ўйлайманки, бу масалада бизни ҳали кўп мунозаралар кутмоқда. АПЛ раҳбариятининг бунга муносабатини тушунаман. Ўзи бу имкониятни Қатарга бермаслик керак эди", дея Дайкнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Sky Sports.