"Бёрнли" Англия Премьер-лигасининг 24-турида яна бир мағлубиятга учради.
Жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Кайл Уокернинг фикрича, рақиб "Сандерленд" майдонга кўпроқ мотивация билан чиқишди.
"Бу даҳшатли. Биз бу ерга камида битта очко олиш учун келгандик, аммо ҳеч нарса олмадик. Мусобақада қолиш учун курашаётган клуб учун бу яхши вазият эмас.
Майдонда 22 киши бор, савол шундаки, ким кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳлайди - ва улар буни биздан кўра кўпроқ хоҳлашди", деди Уокер.













