Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина - Пиза
24/02 00:45 Болонья - Удинезе
24/02 01:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес - Жирона

«Рома»да пасайиш кузатилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома» Италия чемпионатида яна ғалаба қозона олмади.

Жан Пьеро Гасперини жамоаси 23-тур доирасида «Удинезе»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу «Рома» учун барча мусобақаларда кетма-кет учинчи ғалабасиз ўйин. Бунгача римликлар Европа лигасида «Панатинаикос» ва чемпионатда «Милан» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Натижада «Рома» Серия А жадвалида 5-ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 12 очкога ортда қоляпти. Эслатиб ўтамиз, 12-турдан кейин рим клуби чемпионатда етакчи бўлган.

Кейинги турда «Рома» 9 февраль куни ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:48, 03.02.2026.
Ўқилди: 433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.